O‘zbekiston
yangiliklari

ДТМ «Газета.uz» ва унинг муаллифини судга берди

ДТМ «Газета.uz» ва унинг муаллифини судга берди
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
109
0

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ва маънавий зарар ундириш тўғрисидаги даъво билан «Газета.uz» ва унинг муаллифи Комил Жалиловни судга берди. 12 декабрдаги даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судига юборилди. Бунда даъвогар — Давлат тест маркази, жавобгар эса «Газета.uz» ва унинг муаллифи Комил Жалиловдир. Ҳозирча суд даъвони кўриб чиқиш учун қабул қилган-қилмагани маълум эмас. ДТМ директори Мажид Каримов томонидан имзоланган аризада қайд этилишича, бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг 3 октябрдаги топшириғи билан ДТМ мутасадди ҳокимликлар ва вазирликлар билан 7−15 октябрь кунлари Сирдарё вилоятида мактаб директорлари, халқ таълими бошқармаси ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлими ходимларининг раҳбарлик қобилиятлари ва бошқарув маҳорати, методистлар ва ўқитувчиларнинг тегишли фан бўйича билимларини аниқлаш юзасидан тест синовларини ташкил этган. Синовларда ДТМ базасидаги топшириқлардан фойдаланилган. 4 декабрь куни «Газета.uz» сайтида рус тилида «Ўқитувчини ўқитиш: ХТВнинг педагоглар малакасини ошириш бўйича режалари» («Научить учителя: Планы МНО по повышению квалификации педагогов») сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида Сирдарё вилоятидаги 12261 нафар педагог ва мактаб директорининг 66 фоизи қонақарсиз баҳо олгани маълум қилинди. Матбуот анжуманида иштирок этган «Газета.uz» колумнисти Комил Жалилов халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаровга бир қатор саволлар берди. "Газета.uz"да реклама «Газета.uz»: Сиз Сирдарё вилоятида ўқитувчилар тест синовларида паст кўрсаткичларга эришди, дедингиз. Мана ўқитувчиларга адабиёт фанидан берилган тест саволлари намуналари: «Шоирнинг тарбияси билан ким шуғулланган?» Жавоблар: «опаси», «акаси», «бобоси», «бувиси». Бу саволда гап қайси шоир ҳақида экани айтилмаган. Бошқа саволлар: «Чеховнинг ҳикоясида йўғон ингичка билан хайрлашаётганда нечта бармоғини букади?» Жавоблар: «1», «2», «3», «4″. Яна бир намуна: „Капитан қизи»да бош қаҳрамон онасининг исм-шарифи нима?“ Юлия Васильевна, Виктория Васильевна, Авдотья Васильевна, Анна Васильевна». Эҳтимол, бундай сифатдаги саволлар синов натижаларининг паст бўлишига олиб келган сабаблардан биридир? Алишер Умаров: Ўқитувчилардан тест олишда биз Давлат тест марказининг ОТМларга кириш имтиҳонларидан фойдаланилувчи топшириқлар базасидан фойдаланишга мажбур бўлдик. Давлат тест маркази бу саволларни мактаб дарсликлари асосида тузади. Тест топшириқлари сифати бўйича жуда кўп эътирозлар келиб тушади, лекин биз ўлчаш учун ягона услуб керак, бироқ бизда ҳозирча таълим сифатини баҳолашнинг ягона тизими яратилгани йўқ. ДТМ ўз аризасида қайд этишича, Комил Жалиловнинг саволидаги тест топшириқлари намуналари ДТМ базасида мутлақо мавжуд эмас ва улардан тест олишдан фойдаланилмаган. Матбуот анжуманида тилга олинган ва ОАВда эълон қилинган ушбу ахборот ДТМ томонидан «асоссиз» ва «очиқдан-очиқ ёлғон» бўлиб, бирор бир ҳужжатга, далилга ёки фактга асосланмаган. Марказ маълумотларига кўра, юқорида тилга олинган тест топшириқлари ДТМ саволлар базасида мутлақо мавжуд эмас. «„Газета.uz“ интернет саҳифасида эълон қилинган мақола Давлат тест маркази раҳбарияти ва ходимларига салбий таъсир кўрсатиб, уларнинг меҳнат унумдорлигининг камайишига, асабийлашишига олиб келди. Шу сабабли Давлат тест маркази „Газета.uz“ электрон оммавий ахборо воситаси ва Комил Жалилов томонидан етказилган маънавий зарар миқдорини 200 млн сўм деб баҳолайди», — дейилади аризада. ДТМ суддан «Газета.uz» ва Комил Жалилов мақола бўйича раддия бериш ва ДТМдан оммавий равишда узр сўраш мажбуриятини юклашни сўраган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив