O‘zbekiston
yangiliklari

ДХШни ривожлантириш агентлиги раҳбарига янги ўринбосарлар тайинланди

ДХШни ривожлантириш агентлиги раҳбарига янги ўринбосарлар тайинланди
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
116
0

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига Бозоров Зокир Абдуллоевич тайинланди, дея хабар қилди Молия вазилиги матбуот хизмати. Зокир Бозоров (1982 й. т.) — Тошкент молия институтини «солиқлар ва солиққа тортиш» мутахассислиги бўйича тамомлаган. Бунга қадар Молия вазирлиги Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини молиявий тартибга солиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган. Нуриддинов Нодиржон Иззатуллаевич Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Нодиржон Нуриддинов (1979 й. т.) — Манчестер Метрополитан университетининг менежмент иқтисодчи мутахассислигини тамомлаган. Тайинловга қадар Молия вазирлиги Давлат ривожлантириш дастурларини молиявий таъминлаш Департаменти директори ўринбосари лавозимида ишлаган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив