O‘zbekiston
yangiliklari

ДХХ Ўзбекистондан олиб ўтилаётган 300 минг долларлик гиёҳванд моддани мусодара қилди

ДХХ Ўзбекистондан олиб ўтилаётган 300 минг долларлик гиёҳванд моддани мусодара қилди
YANGILIKLAR
17:02, 05 апрель 2020
117
0

Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти Бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида қўшни Тожикистондан Ўзбекистон орқали Қозоғистон Республикасига олиб ўтилаётган кўп миқдордаги гиёҳванд модда ушлаб қолинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди . Аниқланишича, «Сойиб» исмли Тожикистон фуқароси гиёҳванд моддани контрабанда йўли билан Ўзбекистонга олиб киради ва Тошкент шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган Шуҳрат Асқаралиев хонадонига олиб боради. Героинни Ўзбекистон орқали транзит сифатида ўтказиш ишларининг ташкилотчиси бўлган Қозоғистон Республикаси фуқароси, Туркистон вилоятида истиқомат қилувчи Элёр Жўраев Шуҳрат Асқаралиев хонадонига келиб, гиёҳванд моддаларни қабул қилиб олади. "Газета.uz"да реклама Тезкор ходимлар томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида Элёр Жўраев гиёҳванд моддани Сирдарё вилоятига олиб бориб, айланма йўллар орқали Қозоғистонга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган пайтида қўлга олинди. Экспертиза хулосасига кўра, Э.Жўраевдан ашёвий далил сифатида олинган гиёҳванд модда героин бўлиб, жами оғирлиги 20 кг 32 гр.ни ташкил этди. Мутахассислар фикрича, бугунги кунда 20 кг «героин» моддасининг нархи 300 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағни ташкил қилади. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ДХХ Сирдарё вилояти Бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив