O‘zbekiston
yangiliklari

ДХХ Чегара қўшинлари Фарғона вилоятидаги ҳодиса юзасидан изоҳ берди

ДХХ Чегара қўшинлари Фарғона вилоятидаги ҳодиса юзасидан изоҳ берди
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
104
0

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари матбуот хизмати 12 ноябрь куни ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда тарқалган видеоролик юзасидан изоҳ берди . Видеода чегарчилар ёш йигитга нисбатан жисмоний куч ишлатади: спорт кийимидаги юзига ниқоб таққан киши йигитнинг қорни ва оёғига бир неча марта уриб, сўнгра унинг сочларидан чангаллайди. Унга ҳарбий либосдаги чегарачи қўшилади ва тўқмоққа ўхшаш жисм билан уни уради. Йигитни сочидан чангаллаган ҳолда кадр ортига олиб кетишади, ундан кейин эса фақат зарба товушлари ва томонларнинг гаплари эшитилади. Чегара қўшинлари вакилининг аризасида таъкидланишича, 10 ноябрь куни тахминан соат 17:00 да видеода тасвирланган Фарғона туманидаги Хосилот аҳоли пунктида чегарачилар наряди хизмат вазифасини ўтаган. "Газета.uz"да реклама Бу вақтда ҳудудга Nexia-2 автомобилида (давлат рақами 40 G 014 KA) Умиджон Саиджонов (видеода кўринган) ва Абдурасул Фозилов (кадр ортида қолган) чегарачиларнинг тўхташ тўғрисидаги буйруғига бўйсунмасдан, катта тезликда чегара нарядини бузиб ўтишга уринган. «Орадан бироз вақт ўтгач, юқорида исми келтирилган фуқаролар, чегарачилар қаршисида тўхтаб, можаро келтириб чиқаришга уринган, уларни ҳақорат қилган ва маҳаллий аҳолини тўплаб ҳарбий хизматчиларнинг қонуний талабларига бўйсунмаган. Бу орқали улар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 196−1-модда 2-қисмини („Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг қонуний талабларини бажармаслик ва уларнинг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиш“) бузган», — дейилади ДХХ ЧҚ матбуот хизмати хабарида. Шундан сўнг фуқаролар чегарачилар нарядининг талабларига бўйсунмай, ноқонуний ҳаракатларни бостириш учун қурол ва махсус воситалардан фойдаланишни тартибга солувчи «Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси тўғрисида"ги қонуннинг 43-моддаси ва «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги қонунининг 44-моддасига кўра, чегара тартибини бузган фуқаролар Умиджон Саиджонов ва Абдурасул Фозилов жисмоний куч ишлатилган ҳолда ушланган. Қўлга олингандан кейин уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари, шунингдек, автоуловни бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар йўқлиги маълум бўлган, дея қайд этди Чегара қўшинлари. Қўлга олингандан сўнг, ушбу шахслар тегишли тартибда кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда ички ишлар органларига жўнатилган. Чегара қўшинлари матбуот хизматининг қайд этишича, Умиджон Саиджонов бундан аввал ҳам бир неча бор чегарачилар томонидан давлат чегарасини бузиш ва турли хил инвентаризация буюмларини ноқонуний равишда олиб ўтиш ҳолатлари бўйича қўлга олинган. Хусусан, 2016 йил 31 октябрда Умиджон Саиджонов Ўзбекистон ҳудудига қарийб 8 миллион сўмлик 3175 дона 2017 йилда Ўзбекистонга олиб кирилиши тақиқланган волфрам лампочкаларини олиб ўтишга уринганида ушланган. Бундан ташқари, 2018 йил 7 январь куни худди шу ҳудудда Tico автомашинаси орқали 18 миллион сўмлик парфюмерия товарларини олиб ўтаётганида қўлга тушган. Абдурасул Фозилов эса 2019 йил 10 ноябрь куни мазкур ҳудудда давлат чегарасини бузганлиги учун қўлга олинган. Барча ҳолатларда ҳам тегишли далолатномалар тузилиб, улар Фарғона вилояти ИИБга юборилган. Қайд этилишича, илгари ушбу ҳудудда маҳаллий контрабандачилар қўрқитиш ва жиноят содир бўлган жойдан яшириниш мақсадида чегарачиларга бир неча бор босим ўтказишга уринган. Шу каби босимлар оқибатида 2010 йилда ҳарбий хизматчи Н.Эгамов, 2012 йилда А.Юнусов, 2013 йилда Ж.Аширов давлат чегарасини қўриқлаш вақтида ҳалок бўлган. Айни вақтда ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий прокуратура билан ҳамкорликда юқоридаги факт бўйича хизмат текширувини ўтказмоқда. Вазиятга ойдинлик киритилгач, қонун доирасида тегишли чоралар кўрилади, дейилади Чегара қўшинлари матбуот хизмати хабарида.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив