O‘zbekiston
yangiliklari

Депортация қилинган икки ўзбекистонлик самолёт ҳожатхонасида чеккани учун рейсдан четлаштирилди

Депортация қилинган икки ўзбекистонлик самолёт ҳожатхонасида чеккани учун рейсдан четлаштирилди
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
128
0

29 октябрь куни Ural Airlines авиакомпаниясининг Екатеринбург-Тошкент рейси орқали Россиядан депортация қилинаётган икки нафар Ўзбекистон фуқароси самолёт учмасидан аввал унинг ҳожатхонасида сигарет чеккани учун бортдан чиқариб юборилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Х.А. ва Ш. Т. Свердловск вилояти Чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказига қайтариб юборилди, улар эндиликда ўзларининг ҳисобидан авиачипта сотиб олишлари керак. Аввалроқ Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси Х. А.нинг ватанга қайтиши учун сертификат расмийлаштирилгани, унинг авиачиптаси Россия федерал бюджети ҳисобидан сотиб олинганини хабар қилган эди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив