O‘zbekiston
yangiliklari

Давлат маданият муассасалари ходимларининг иш ҳақи миқдори ўзгарди

Давлат маданият муассасалари ходимларининг иш ҳақи миқдори ўзгарди
YANGILIKLAR
17:02, 05 апрель 2020
130
0

«Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруқ 2019 йил 30 октябрда Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди. Унга кўра, иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилганлиги муносабати билан, мазкур ҳужжатда қайд этилган давлат маданият муассасалари ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари қайта ҳисоблаб чиқилди ва 2019 йил 1 августдан уларга иш ҳақи янгиланган миқдорда тўланади. Маълумот учун, қуйидагилар давлат маданият муассасалари ҳисобланади: "Газета.uz"да реклама театрлар, театр-студиялар, цирклар, саройлар, концерт ташкилотлари, шу жумладан, мусиқали ва рақс жамоалари; музейлар, музей қўриқхоналар, уй музейлар, давлат тарих ва маданият музейлари, картина ва фотогалереялар, кўргазма фаолияти билан шуғулланадиган ташкилотлар; кўзи ожизлар учун кутубхоналар ва ахборот-ресурс марказлари, ахборот-кутубхона марказлари, маданият марказлари, шу жумладан, халқ театрлари, ҳаваскорлик жамоалари; Маданият вазирлигининг Маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази; зоопарклар, шунингдек, бошқа маданий-маърифий муассасалар.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив