O‘zbekiston
yangiliklari

Дам олиш кунлари ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда
YANGILIKLAR
17:11, 05 апрель 2020
120
0

Бугун, 14 февраль куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудуди — Қорақалпоғистонга Кавказ районларидан нам ҳаво оқими киради, дея хабар қилди Ўзгидромет матбуот хизмати. Натижада об-ҳаво булутли бўлиб, айрим жойларга ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади. Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида 14 февралда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво 9−14 даража илиққача, республика шимолида 2−7 даражагача илийди. 15 февралда нам ҳаво оқимининг таъсири мамлакатимизнинг катта қисмига тарқалади, республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб ўтади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Республиканинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15−20 метргача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0−5 даража, кундузи 3−8 даража илиқ бўлади. 16 февралда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик тўхтайди. Фақат Тошкент вилоятида кечаси ва эрталаб ёғингарчилик эҳтимоли сақланиб туради. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ -2 даража илиқ атрофида, кундузи 5−10 даража илиқ бўлади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив