O‘zbekiston
yangiliklari

Дам олиш кунлари ҳаво салқин бўлади

Дам олиш кунлари ҳаво салқин бўлади
YANGILIKLAR
17:12, 05 апрель 2020
113
0

Жума ва дам олиш байрам кунларида Ўзбекистон ҳудуди маркази шимолий Урал ҳудуди устида жойлашган совуқ антициклон чегараси таъсирида бўлади, дея хабар қилди Ўзгидромет матбуот хизмати. Республикада об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат 7 мартга ўтар кечаси мамлакатимизнинг марказий, жанубий ва шарқий ҳудудларида асосан ёмғир кўринишида кучсиз ёғингарчилик бўлади. Тунги ҳарорат 0 даражагача пасаяди, айрим жойларда 1−2 даража совуқ бўлиши мумкин, кундузи ҳавонинг нисбатан совуқ бўлиши, салқин шарқий шамол эсиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат 7−12 даража илиқ атрофида бўлади, бу ўртача кўп йиллик ҳароратдан сал пастдир.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив