O‘zbekiston
yangiliklari

Дафн этиш учун нафақа давлат бюджетидан ажратилади

Дафн этиш учун нафақа давлат бюджетидан ажратилади
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
114
0

«Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун 2019 йилнинг 14 ноябрида президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди. Қонун билан 10 дан ортиқ қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати қуйидаги 2 та фаолият тури билан тўлдирилди: Тўлов тизими операторларининг фаолияти; Тўлов ташкилотларининг фаолияти. "Газета.uz"да реклама Бундан ташқари, «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида"ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, вафот этган шахсни дафн этиш учун нафақа эндиликда давлат бюджети ҳисобидан берилади. Илгари Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан берилган. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Қонуннинг тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятининг лицензияланишига оид қисми «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги қонун кучга кирган кундан эътиборан амалга киритилади. Утилизация йиғими назарда тутилган нормалар мазкур қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив