COVID-19 аниқланган ҳолатлар 37 тага етди — ССВ

YANGILIKLAR

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача 37 нафарга етди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. «Бугун коронавирус касаллиги қайд этилган беморлар шу пайтга қадар карантинда сақланаётган фуқаролар», — дея маълум қилди Ўзбекистон бош санитар врачи Баҳром Алматов шанба куни бўлиб ўтган брифингда. Бир кун аввал бу рақам 33 тани ташкил этган эди.
Fikrlar (0)
Fikr bildirish