O‘zbekiston
yangiliklari

Чироқчидаги аварияда 1 киши ҳалок бўлди, 12 киши жароҳатланди

Чироқчидаги аварияда 1 киши ҳалок бўлди, 12 киши жароҳатланди
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
124
0

2 ноябрь куни тахминан 11:50 да Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 4Р-87 «Еттитом-Қарши» йўли ва Қаши ҳалқа автомобиль йўли чорраҳасида Lacetti автомобили ва «Газ-322132» микроавтобуси тўқнашуви собир бўлди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар қилишича, ЙТҲ натижасида микроавтобус ҳайдовчиси С. Х. ва тўққиз йўловчи, шунингдек, Lacetti ҳайдовчиси ва икки йўловчиси турли даражада тан жароҳатлари олиб, шифохонага олиб борилди. «ГАЗел» ҳайдовчиси шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан ҳаётдан кўз юмди, микроавтобуснинг олти йўловчиси аҳволи оғир, улар жонлантириш бўлимида қолмоқда. Чироқчи туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими Жиноят кодексининг 166-модда 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатди. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив