O‘zbekiston
yangiliklari

Чироқчидаги 89-мактаб директори ўринбосари ўқувчини ургани ва ҳақорат қилганини рад этди

Чироқчидаги 89-мактаб директори ўринбосари ўқувчини ургани ва ҳақорат қилганини рад этди
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
129
0

2019 йил 25 октябрь куни Чироқчи туманидаги 89-умумий ўрта таълим мактабининг 8-«б"синф ўқувчиси Холдоров Жамшид Бобур ўғлини мактабнинг ўқувтарбия ишлари бўйича директор ўринбосари А.Худайбердиев синфхонадаги ўқувчилар олдида урганлиги ҳамда шаъни ва қадр-қимматини ерга урувчи ҳақоратли гапларни айтганлиги сабабли ўқувчининг бобоси Х.Тўраев мактабга келиб, А.Худайбердиевга нисбатан у айтган ҳақоратли гапини исботлаб беришини, агар исботлаб бермаса, унга нисбатан эътироз билдириб тегишли жойларга мурожаат қилишини билдирган. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят халқ таълими бошқармаси хабар берди . Мазкур ҳолат юзасидан 89-умуий ўрта таълим мактаби ўқув тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари А.Худайбердиев қаерда эканлиги суриштирилганида, 2019 йил 28 октябрь куни соати 12−00дан туман тиббиёт бирлашмасидаги терапия бўлимида ётиб даволанаётганлиги аниқланди ва А.Худайбердиев билан суҳбат ўтказилганда, ўқувчиси Холдоров Жамшид Бобур ўғлини урмаганлиги ва ҳақорат қилмаганлигини айтди. 89-умуий ўрта таълим мактаби ўқув тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари А.Худайбердиев касалхонадан чиққандан кейин фаолияти тўлиқ ўрганилиб, амалдаги қонунчиликка асосан чора кўрилади. "Газета.uz"да реклама Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ўрганиш ҳолатлари давом эттирилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив