O‘zbekiston
yangiliklari

Буюк Британиядаги парламент сайловларида консерваторлар ғалаба қозонди

Буюк Британиядаги парламент сайловларида консерваторлар ғалаба қозонди
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
115
0

Бош вазир Борис Жонсон бошчилигидаги Буюк Британиянинг Консерватив партияси 12 декабрь куни бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларига кўра Вакиллар палатасидаги 650 ўриндан 355тасини қўлга киритди, дея хабар қилди BBC рус хизмати. Консерваторларнинг асосий рақиблари Жереми Корбин бошчилигидаги лейбористлар 202 ўринга, Шотландия миллий партияси — 48 ўринга, Либерал-демократик партияси — 10 ўринга, Шимолий Ирландия Демократик иттифоқи партияси — 8, Уэлс партияси — 4, яшиллар партия — 1 ўринга эга бўлди. Бундан ташқари, 14 мустақил депутат парламентдан жой олди. Консерваторлар Борис Жонсон ва Брюссел ҳукумати томонидан имзоланган Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши тўғрисидаги битимни зудлик билан ратификация қилмоқчи ва 2020 йил 31 январда қироллик расмий равишда Европа Иттифоқи таркибидан чиқади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив