O‘zbekiston
yangiliklari

Буюк Британия бош вазирида коронавирус инфекцияси аниқланди

Буюк Британия бош вазирида коронавирус инфекцияси аниқланди
YANGILIKLAR
17:15, 05 апрель 2020
122
0

27 март куни Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг COVID-19 короновирус инфекциясига қарши тест натижаси ижобий чиқди. Бу ҳақда бош вазир ўзининг Твиттер саҳифасида хабар берди. Борис Жонсон видеомурожаатида қайд этилишича, унда охирги 24 соат ичида коронавирус инфекциясининг енгил аломатлари пайдо бўлиб тест топширган ва натижаси ижобий чиққан. Ҳозирда бош вазир карантинга олинганига қарамасдан, ўз уйидан туриб ведеоконференция орқали ҳукуматни бошқаришни давом эттиришини маълум қилди. Шунингдек, «буни биргаликда енгамиз», дея ўз мурожаатини якунлади. Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллик оиласининг вориси Уэлс Шаҳзодаси Чарльзда ҳам коронавирус инфекцияси борлиги аниқланган эди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив