O‘zbekiston
yangiliklari

«Бунёдкор» футбол академияси ОФК томонидан «икки юлдузли» мақом олиш арафасида

«Бунёдкор» футбол академияси ОФК томонидан «икки юлдузли» мақом олиш арафасида
YANGILIKLAR
17:02, 05 апрель 2020
127
0

29 октябрь куни, Осиё Футбол Конфедерациясининг махсус комиссияси «Бунёдкор» футбол клубига ташриф буюрди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад «Бунёдкор» футбол клуби академиясини кўздан кечириш ҳамда «Бунёдкор» футбол клуби академиясининг «икки юлдузли» мақом талабаларига жавоб бериш масаласини кўриб чиқишдан иборат эди. Баҳолаш комиссияси аъзолари сифатида юртимизга ОФК вакиллари — Ласло Иштван Салай ҳамда Рашид амир Рашид Саид ал-Бадвавий ташриф буюрди. Салай ОФКнинг техник директори муовини ҳамда Ёшлар футболини рифожлантириш бошқармаси бошлиғи ва Саид ал-Бадвавий Ёшлар футболини ривожлантириш бошқармаси аъзоси ҳисобланади. Шунингдек, ушбу комиссияга ЎФАнинг техник директори Шавкат Имомов ҳам ҳамроҳлик қилди. "Газета.uz"да реклама Ташриф давомида комиссия аъзолари дастлаб «Бунёдкор» футбол клуби ҳамда «Бунёдкор» стадиони билан танишди. Шундан сўнг, меҳмонлар «Бунёдкор» академиясининг барча бўғинлари билан батафсил танишиб чиқди. Ташриф давомида академияда тарбияланувчиларнинг яшаши ва футбол билан шуғулланиши учун яратилган шароитлар комиссия аъзоларида илиқ таассурот қолдирди. ОФК Ёшлар футболини рифожлантириш бошқармаси бошлиғи жаноб Ласло Салайнинг дастлабки хулосаларидан айтиш мумкинки, «Бунёдкор» футбол клуби академияси ОФКнинг «икки юлдузли» мақоми талабларига тўла жавоб беради ва футбол билан шуғулланиш учун академияда барча шароитлар яратилган. Бироқ, бу баҳолаш комиссиясининг дастлабки хулосаси, расмий қарор бир ой ичида қабул қилинади. Эслатиб ўтамиз, жаҳон миқёсида футбол академиялари уч хил бронза, кумуш, олтин ёки «бир юлдузли», «икки юлдузли», «уч юлдузли» даражада баҳоланади. «Барселона», «Аякс», «Спортинг» каби клублар футбол академиялари «уч юлдузли» академиялар тоифасига киради. «Бунёдкор» футбол клуби академияси Марказий Осиёдаги «икки юлдузли» мақомига талабагор бўлган дастлабки футбол академияси ҳисобланади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив