O‘zbekiston
yangiliklari

Браконьер саксовул кесгани учун 2,2 млн сўм миқдорида жаримага тортилди

Браконьер саксовул кесгани учун 2,2 млн сўм миқдорида жаримага тортилди
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
106
0

Зарафшон шаҳрининг «Мурунтов» посёлкасида истиқомат қилувчи фуқаро саксовул кесгани учун жаримага тортилди, дея хабар қилди Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати. Браконьер саксовулларни «КамАЗ» юк машинасида олиб кетаётганда қўмитанинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан Зарафшон Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда етказилган экологик рейд давомида ушланди. Қонунбузар 2,2 млн сўм миқдорида жаримага тортилди. Табиатга етказилган зарар миқдори эса 3,7 млн сўмни ташкил этди. Эслатиб ўтамиз, президентнинг октябрдаги қарори билан келгуси йил охирига қадар барча турдаги дарахтларни кесишга мораторий эълон қилинган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив