O‘zbekiston
yangiliklari

Бойитилмаган ун ва туз импорти тақиқланади

Бойитилмаган ун ва туз импорти тақиқланади
YANGILIKLAR
17:07, 05 апрель 2020
118
0

2020 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига фақат микронутриентлар билан бойитилган биринчи навли буғдой уни ва ош тузи киритилиши мумкин. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 25 декабрдаги қарори билан тасдиқланди . Бойитилмаган унни мамлакатга олиб киришни чеклаш 2019−2022 йилларда юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш Концепциясида белгиланган. Ундаги маълумотларга кўра, унни микронутриентлар билан бойитиш даражаси барча турдаги ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган ун умумий ҳажмининг 30 фоизини ташкил этади. Бойитилган унни аҳолининг 56 фоизи истеъмол қилади, темир танқислиги камқонлигининг олдини олиш учун бу кўрсаткични 90 фоизгача етказиш керак. 2011 йил январ ойидан бошлаб Ўзбекистонда биринчи навли буғдой уни ва тузи фақат микроелементлар билан бойитилган ҳолда ишлаб чиқарилмоқда ва сотилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив