O‘zbekiston
yangiliklari

Ботаника боғида хавфсизлик янада кучайтирилади

Ботаника боғида хавфсизлик янада кучайтирилади
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
114
0

Яқин кунларда пойтахтдаги Ботаника боғига «тревога тугмачаси»ни ўз ичига олган иккита 360 даражали кузатув камераси мажмуаси ўрнатилади, дея хабар қилди ИИББ матбуот хизмати. Ушбу тугмачаларни босган одам видеоалоқа орқали ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига муаммо ҳақида хабар бериб, уларни ёрдамга чақириши мумкин. Бундан ташқари, боғ ҳудудида профилактика инспекторининг икки ёрдамчиси скутерларда навбатчилик қилиш учун бириктирилди. Улар зарурат туғилган тақдирда ташриф буюрувчилар билан профилактик суҳбатлар уюштириб, уларга Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик дунёси генофонди институтига тегишли бўлган боғда ўзларини қандай тутишларини тушунтирадилар. Тошкент ИИББ матбуот хизмати Ботаника боғига ташриф буюрувчиларни санитария тартибларига риоя этиш, майсаларни босмасдан, фақатгина йўлакчалар бўйлаб ҳаракатланиш ва тартиб бузилишларига гувоҳ бўлган тақдирда профилактика инспекторига хабар қилишга чақирди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив