O‘zbekiston
yangiliklari

Бош прокуратура Шуҳрат Ғаниевга тегишли экани айтилаётган аудиёзувни ўрганмоқда

Бош прокуратура Шуҳрат Ғаниевга тегишли экани айтилаётган аудиёзувни ўрганмоқда
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
121
0

Интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда 14 декабрь куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга мансублиги таъкидланиб тарқатилган аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар ўрганилмоқда, дея хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати. Ўрганиш натижалари ҳар томонлама қонун доирасида кўриб чиқилиб, улар юзасидан қўшимча баёнот берилади, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, интернетда тарқалган аудиоёзувда овози Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевникига ўхшаган эркак Қува туманидаги намойишни ёритган шахснинг жанозасини ўқиш ҳақида гапирган. «Озодлик» радиосининг хабар қилишича, 2 декабрь куни Шуҳрат Ғаниев селектор йиғилишида Қува тумани ҳокими Равшан Қурбоновни тумандаги вазият учун танқид қилган. Вилоят ҳокими икки марта туманда газ ва электр йўқлиги учун йўл тўсиб қўйилганини ёритган кишининг жанозаси ўқилган-ўқилмаганини сўраган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив