O‘zbekiston
yangiliklari

Боливия президенти истеъфога чиқди

Боливия президенти истеъфога чиқди
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
123
0

Мамлакатни қарийб 14 йил бошқарган Боливия президенти Эво Моралес октябрдан бери давом этаётган норозилик намойишлари ортидан истеъфога чиқишини эълон қилди, деб хабар берди РИА Новости. 20 октябрь куни бўлиб ўтган президент сайловларидан кейин мамлакатда тартибсизликлар бошланди. Намойишчиларга учта йирик шаҳарда — Санта Круз, Сукре ва Кочабамбада — полициячилар қўшилди. Қуролли кучлар Моралесни мамлакатда барқарорликни таъминлаш учун ўз лавозимини тарк этишга чақирди. Тартибсизликларга овозларни санаб чиқиш натижалари сабаб бўлган. Эво Моралес биринчи турда ғалаба учун зарур бўлган тўсиқни кичик фарқ билан енгиб ўтиб, тўртинчи муддатга сайланди. Унинг асосий рақиби Карлос Меса эса бу натижаларни тан олмади. "Газета.uz"да реклама Якшанба куни норозилик намойишлари пайтида президент янги сайловларни тайинлади, аммо кейин истеъфога чиқишини эълон қилди. Телевидение орқали қилган сўнгги чиқишида Моралес мамлакатдан қочмоқчи эмаслигини айтди. Мексика унга Ла-Пасдаги элчихонасидан бошпана таклиф қилди. Мамлакат ташқи ишлар вазири Марсело Эбрарднинг сўзларига кўра, Боливиянинг йигирма нафар амалдори ва депутатлари аллақачон у ерда. Куба, Венесуэла, Мексика раҳбарияти, шунингдек, Аргентинанинг сайланган президенти Алберто Фернандес ҳодисаларни давлат тўнтариши деб атади ва бўлаётганларни қоралади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив