O‘zbekiston
yangiliklari

Боксчи Қудратулло Абдуқаҳҳоров америкалик Луис Коллацони мағлуб этди

Боксчи Қудратулло Абдуқаҳҳоров америкалик Луис Коллацони мағлуб этди
YANGILIKLAR
17:00, 05 апрель 2020
110
0

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Қудратулло Абдуқаҳҳоров (17−0, 9 KO) 18 октябрь куни АҚШнинг Филадельфия шаҳрида америкалик Луис Коллацони (39−8, 20 KO) ҳакамлар қарорига кўра техник мағлубиятга учратди. 26 ёшли ўзбек боксчиси 38 ёшли собиқ жаҳон чемпиони билан жангда айниқса иккинчи бўлимда устун бўлди. Учрашув Луис Коллацон бошлар тўқнашувида кучли чайқалиш органи сабабли ўнингчи раундда тўхтатилди. Қоидага кўра, ғолиб ҳакамларнинг қайдлари асосида белгиланди. Қудратулло Абдуқаҳҳоров натижалари яхшироқ бўлди — 97/93, 98/92 ва 99/91. Кейинроқ америкалик бешинчи раундда чап қўл бицепс мушагини шикастлаб олгани сабабли тўлиқ кучи билан жанг қилолмагани маълум бўлди. "Газета.uz"да реклама Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидан бўлган спортчи мазкур ғалаба шарофати билан ўрта ярим вазнда IBF титули учун мажбурий номзодлик ўрнини сақлаб қолди. Ушбу мақомга ҳозирча америкалик Эррол Спенс эгалик қилмоқда. «IBF рейтингида биринчи рақамда бормоқдаман, шунинг учун кейинги баҳсда чемпионлик учун жанг қилишни хоҳлардим. Эррол Спенсга қарши рингга кўтарилишни истайман, бироқ афсуски, у аварияга учради. Унга тез орада тузалиб кетишини тилайман. У яқин келажакда жанг қилишга тайёр бўлса, мен у билан рингда жанг қилишдан мамнун бўлар эдим. Агарда у камардан воз кечишга қарор қилса, олдимга чиқадиган ҳар билан бокс тушишга розиман», — деди ўзбекистонлик.Видео Смотреть на YouTubeФото

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив