O‘zbekiston
yangiliklari

Бодикамералар 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб амалиётда ишлатилади

Бодикамералар 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб амалиётда ишлатилади
YANGILIKLAR
17:07, 05 апрель 2020
108
0

Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг ўтган 11 ойида 2018 йилнинг шу даврига нисбатан республика бўйича содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари 11,9 фоизга (8077 тадан 7115 тага), уларда ҳалок бўлганлар сони 11,6 фоизга (2066 тадан 1826 тага), жароҳатланганлар сони 13,7 фоизга (7564 нафардан 6531 нафарга) камайишига эришилди. Таъкидлаб ўтиш жоизки, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсадларидан бири ЙПХ ходимлари ва ҳаракат иштирокчилари ўртасидаги ўзаро муносабатни тартибга солишдан иборатдир. Президентнинг 2017 йил 11 июлдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 1 декабрь куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 975-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби бегилаб берилди. "Газета.uz"да реклама Низом талабларига кўра 2019 йил 1 июлдан бошлаб ЙПХ ходими хизмат вазифаларини мобиль видеокамерадан фойдаланган ҳолда ошкора олиб бориши ва бу ҳақда йўл ҳаракати иштирокичисини огоҳлантириши белгиланган эди. Лекин мобиль видеокамерани олиб келиш ва жорий этиш бўйича айрим техник сабабларга кўра ушбу муддат 2020 йил 1 январга кўчирилди. Мобиль видеокамерадан (кейинги ўринларда бодикамера) фойдаланган ҳолда хизмат олиб бориш, ходимнинг олдига қўйилган вазифаларни бажаришда шафофликни таъминлайди ҳамда ҳайдовчи ва ходим ўртасидаги турли хилдаги бахсли ҳолатлар бархам топади. Жумладан, — ҳайдовчи ва ходимнинг ноқонуний мулоқотга кириши ҳамда коррупцион ҳолатларининг олди олинади; — ходимлар томонидан ҳаракат иштирокчиларига нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлари содир этилишининг олдини олиш имконини яратади; — шунингдек, ҳаракат иштирокчилари томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилса ёки ходимга нисбатан тажовузкорлик қилинганда ва ҳақоратли сўзлар ишлатилганда, уларниг айбини исботлаш учун бодикамерага олинган видео ёзувдан фойдаланилади; — жамоат жойларидаги вазиятни, фуқароларнинг ҳаракатлари ва улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади; — ходимнинг хизмат фаолитини реал-вақт (онлайн) режимида назорат қилиш имконини беради. Шунингдек, ушбу Низомда ходим томонидан транспорт воситасини тўхтатиш асослари ва тартиби, ходимнинг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари, ходимлар томонидан хизмат вазифаларини бажаришда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этиш тартиби кабилар белгилаб берилди. Таъкидлаб ўтиш лозимки, ходимларни бодикамералар билан таъминлаш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бодикамералар учун техник топшириқ ва дастурий таъминот ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. Берилган техник топшириқлар талабларига жавоб бердиган Хитой халқ республикасининг «Хайтера» компанияси томонидан ишлаб чиқилган 50 та бодикамера Тошкент шаҳрида жумладан, 32 таси ЙПХ ходимлари, 18 таси ППХ ходимлари томонидан жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида тест синовларидан ўтказилди. Республика бўйича сервер мосламаларини жойлаштириш учун 65 та, бодикамеларни жойлаштириш учун 192 та жой тайёрланди; Хитой халқ республикасининг «Хайтера» компаниясидан 6193 та бодикамера харид қилинди (ушбу бодикамералар ЙПХ ва ППХ ходимларига берилади). Ушбу бодикамераларга тегишли дастурлар (программа) ўрнатилиб, керакли миқдорда сим-карталар билан таъминланди ҳамда ҳимояланган VPN-каналлари орқали алоқа йўлга қўйилди. Мазкур қурилма ва жиҳозлар тасдиқланган тақсимотга асосан ўрнатилган тартибда жойларга тарқатилди. Маълумот учун: Қорақалпоғистон Республикасига 200 дона, Тошкент шаҳрига 2 876 дона, Андижон вилоятига 187 дона, Бухоро вилоятига 212 дона, Жиззах вилоятига 188 дона, Қашқадарё вилоятига 236 дона, Навоий вилоятига 185 дона, Наманган вилоятига 184 дона, Самарқанд вилоятига 341 дона, Сурхондарё вилоятига 203 дона, Сирдарё вилоятига 183 дона, Тошкент вилоятига 432 дона, Фарғона вилоятига 289 дона, Хоразм вилоятига 191 дона бодикамералар берилди. 193 донаси захирага олинди. Бодикамералар 2020 йилнинг 1 январь кунидан бошлаб амалиётда ишлатилади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив