O‘zbekiston
yangiliklari

БМТ паспортига эга чет элликлар учун визасиз режим белгиланди

БМТ паспортига эга чет элликлар учун визасиз режим белгиланди
YANGILIKLAR
17:07, 05 апрель 2020
120
0

2020 йил 1 январдан бошлаб БМТнинг биометрик ҳужжатига (қизил рангли Laissez-Passer паспорти) эга бўлган чет эл фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги матбуот хизмати. Янги тартиб президентнинг 24 декабрадги «БМТнинг биометрик ҳужжатига эга бўлган чет эл фуқаролари учун Ўзбекистонга киришда визасиз режимни белгилаш ва виза режимини енгиллаштириш тўғрисида"ги Фармонида кўзда тутилган. Шунингдек, Фармонга кўра, БМТнинг биометрик ҳужжатига (мовий рангли Laissez-Passer паспорти) эга бўлган чет эл фуқаролари учун Ўзбекистонга кириш визалари Ўзбекистондаги таклиф қилувчи томоннинг хати асосида 2 иш куни ичида Ташқи ишлар вазирлиги томонидан расмийлаштирилади. "Газета.uz"да реклама БМТнинг биометрик ҳужжатларига (қизил ёки мовий рангли Laissez-Passer паспорти) эга бўлган ва Ўзбекистонга ташриф буюраётган чет эл фуқароларида бир вақтнинг ўзида амал қилиш муддати мазкур ҳужжатларнинг амал қилиш муддатидан кам бўлмаган миллий паспорти (ҳаракатланиш ҳужжати) бўлиши лозим.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив