O‘zbekiston
yangiliklari

Бир кун ичида беш киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Бир кун ичида беш киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
109
0

20 ноябрь куни Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ва Навоий вилоятининг Хатирчи туманида охири ўлим билан якунланган ис газидан заҳарланиш ҳолатлари қайд этилди. Ўзбекистон Бош прокуратурасини матбуот хизматининг «Газета.uz»га хабар қилишича, учта оила аъзолари қурбон бўлди. Беш киши — уч эркак ва икки аёл ҳаётдан кўз юмди, бир бола шифохонага ётқизилди. Прокуратура органлари ҳодисалар юзасидан дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бормоқда. Ис гази ҳақида нималарни билиш лозим? ФВВ йўриқномасини ўқинг.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив