O‘zbekiston
yangiliklari

Беш киши кўмир, тўрт киши тандир чўғидан заҳарланди

Беш киши кўмир, тўрт киши тандир чўғидан заҳарланди
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
118
0

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига жорий йил 25 ноябрь куни тунги соат 02.40да бир оиланинг 5 нафар аъзоси ис газидан заҳарланган ҳолда келтирилди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, Қарши шаҳри Кат маҳалласидан 37 ёшли Ш. Т., 32 ёшли Г. Х., 13 ёшли Ш. Н., 11 ёшли Ш. Н. ва 4 ёшли Э.Н. хонадонда кўмир ёқиш натижасида ис газидан ўрта оғир даражада заҳарланишган. Маълум бўлишича, хонадон соҳибининг кечқурун кўмир чўғида кабоб тайёрлагани ва қолган чўғни уйга олиб кириб қўйганлиги мазкур нохуш ҳодисага сабаб бўлгани айтилмоқда. Айни пайтда беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. "Газета.uz"да реклама Шунингдек, жорий йилнинг 26 ноябрь куни тахминан соат 22.00 ларда Қарши тумани Парғуза қишлоғилик Ш. Б. хонадонида тўрт киши ис газидан заҳарланганлиги қайд этилди. Аниқланишича, ушбу нохуш ҳодисага тандирда ёқилган ўтин чўғи уйга олиб кирилганлиги сабаб бўлган. Мазкур оиладан хонадон соҳиби, 45 ёшли Ш. Б. енгил заҳарланган, унга амбулатор ёрдам кўрсатилган. Оиланинг бошқа аъзолари 41 ёшли Т.В., 17 ёшли Ж.Т., 9 ёшли Ш. Т. ис газидан ўткир заҳарланиш ўрта оғир даражаси ташхиси билан республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалига ётқизилган. Беморларга тажрибали шифокорлар томонидан малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив