O‘zbekiston
yangiliklari

Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
118
0

Ҳаваскор боксда олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Бектемир Мелиқўзиев профессионал рингда тўртинчи жангини 13 декабрь куни АҚШда ўтказади. У ўша куни америкалик Ваугин Александерга қарши баҳс олиб боради. Бу ҳақда Бектемир www.olamsport.com сайти мухбирига хабар қилди . Маълумот учун, Александер шу кунгача проф боксда 18 та жанг ўтказишга улгурган. Уларнинг 15 тасида ғалаба қозониб (9 та нокаут), 3 та жангда имкониятни бой берган. Бектемир эса профессионал боксда 3 та жангда иштирок этган ва уларнинг ҳар учаласини нокаут эвазига ўз фойдасига ҳал қилган. Сўнгги жангида у 2 ноябрь куни Клей Коллардни мағлуб этганди. Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Бектемир Оскар де ла Хойянинг «Golden Boy» промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаганди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив