O‘zbekiston
yangiliklari

Банк-молия академияси Ўзмиллийбанк тасарруфига ўтказилди

Банк-молия академияси Ўзмиллийбанк тасарруфига ўтказилди
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
107
0

«Банк-молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» президент қарори 2019 йилнинг 31 октябрида қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди. Қарорга мувофиқ, Банк-молия академияси Ўзмиллийбанк тасарруфига ўтказилиб, у академиянинг таъсисчиси этиб белгиланди. 2018 ва 2019 йилларда академия магистратурасига қабул қилинган шахслар учун магистратура мутахассисликлари бўйича амалдаги таълим дастурларини, шунингдек, академиянинг сарф-харажатларини магистратурада давлат гранти асосида таълим олаётган шахсларнинг ўқиши тугагунга қадар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби сақлаб қолинади. "Газета.uz"да реклама Шунингдек, қарорга кўра 2020 йилнинг 1 февралига қадар 2020−2025 йилларда академияни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади. Маълумот учун, Банк-молия академияси президентнинг 1996 йил 2 майдаги фармонига асосан ташкил этилган бўлиб, банк, молия, солиқ тизимлари ва иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларининг бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўйича, шунингдек кўрсатиб ўтилган соҳаларда илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив