O‘zbekiston
yangiliklari

БАА резидентлари учун визасиз режим жорий этилади

БАА резидентлари учун визасиз режим жорий этилади
YANGILIKLAR
17:07, 05 апрель 2020
128
0

2020 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари учун мамлакатга келган кундан бошлаб 30 кун муддатга визасиз режимни жорий этади. Бу ҳақдаги фармон 28 декабрь куни президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди. БАА резидентлари виза ҳужжатларини тақдим этадилар, уларнинг амал қилиш муддати камида 90 кун бўлиши керак, дейилади ҳужжатда. Чет эл фуқаролари БАА резиденти мақомини олишлари учун улар хусусий компанияда ёки Амирликнинг давлат секторида ишлашлари, мамлакатда бизнес билан шуғулланиб ёки кўчмас мулк сотиб олишлари лозим. Март ойида Ўзбекистон БАА фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этган эди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив