O‘zbekiston
yangiliklari

Баҳсли ҳолат атайин уюштирилган бўлиши мумкин — «Лукойл» МЧЖ

Баҳсли ҳолат атайин уюштирилган бўлиши мумкин — «Лукойл» МЧЖ
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
123
0

«Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ вакили Қашқадарё вилоятида жойлашган «Жарқудуқ» мажмуаси раҳбар ходимининг ўзбек ишчиларини ҳақоратлагани юзасидан ЎзА мухбирига қисқача изоҳ берди . «Компаниямизда юз берган ушбу ҳодисадан хабардормиз. Айни дамда бу иш юзасидан тегишли текширувлар олиб борилмоқда. Текширув натижалари ўрганилгач, чора кўрилади ва бу ҳақда компаниямиз баёнот беради», деди исм-шарифини сир тутган матбуот хизмати ходимаси. «Видеолавҳада ҳақоратланганлар ва ҳақоратлаётган шахс маълум бўлишига қарамай, нима учун қўшимча текширувлар олиб борилмоқда», деган саволга эса матбуот хизмати вакиласи қуйидаги жавобни берди: "Газета.uz"да реклама «Видеолавҳада ҳаммаси аниқ, равшан бўлса-да, ходимимиз уни қай ҳолатда айтганини аниқлашимиз керак бўлади. Балки, бу атайин уюштирилган бўлиши мумкин», деди матбуот хизмати ходимаси. Яқин вақт оралиғида ушбу ҳолат юзасидан «Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ нинг махсус баёноти кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, «Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани» компанияси бош энергетиги Иван Шилов эканини айтилаётган шахс инструкцияга риоя қилмаган ишчиларни ҳақоратлагани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда эътирозларга сабаб бўлди. У ишчиларга қарата «қўйлар тўдаси», «Уйингга, қишлоғингга кет, х…, б…» каби сўзларни айтган. Ҳақоратларга керакли чора кўриш борасида «Адолат», ЎзЛиДеП, ХДП партиялари, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан ҳам муносабат билдирилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив