O‘zbekiston
yangiliklari

Айрим дорихоналар рецептсиз кучли таъсир қилувчи дорилар сотишда давом этмоқда

Айрим дорихоналар рецептсиз кучли таъсир қилувчи дорилар сотишда давом этмоқда
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
107
0

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси учта дорихона ходимларига нисбатан кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси учун жиноят иши қўзғаилди. Уларда «Регапен» (прегабалин) дори воситаси рецептсиз сотилган, дейилади ИИББ матбуот хизмати хабарида. Яккасарой туманидаги GULI-KAND-PLUS дорихонасидан 420 та «Регапен» таблеткаси олиб қўйилди. 23 ёшли Шерали Н. ва 29 ёшли Жасур К.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 251−1- моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. 1 декабрдан янги қоидалар кучга кирганига қарамасдан (кучли таъсир кўрсатувчи дори воситалари фақатгина ижтимоий дорихоналарда ва фақатгина рецепт асосида сотилади), ушбу дорихоналарда улар савдоси амалга оширилаётгани ҳақида журналист Никита Макаренко ўз Telegram-каналида хабар қилди. "Газета.uz"да реклама ИИББ Учтепа туманидаги «Беш плюс мега фарм» дорихонасидан 658 та «Регапен», Чилонзор туманидаги «Файз фарм» дорихонасидан эса 77 та «Регапен» ва 36 та бошқа кучли таъсир қилувчи препаратлар олиб қўйилгани ҳақида ҳам хабар қилди. Биринчи дорихона ходими 31 ёшли Бобур Р. ва иккинчи дорихона ходими — 23 ёшли Алибек К.га нисбатан худди шу модда бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ёзда «Газета.uz» Никита Макаренконинг Тошкентни «дорихона наркоманияси» эпидемияси эгаллаб олгани ҳақидаги мақоласини эълон қилган эди. Журналистик текширувда пойтахтда прегабалин, залеплон ва тропикамид каби рецепт асосида сотилувчи дори воситалари рецептсиз сотилаётгани аниқланди. Сентябрда президент Шавкат Мирзиёев дори воситалари савдоси устидан назоратни кучайтириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Кейинроқ эса ҳукумат кучли таъсир кўрсатувчи дори воситаларининг янги рўйхатини тасдиқлади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив