O‘zbekiston
yangiliklari

«Автомобиль ойнасига парда илишни тақиқлаш билан ҳурматга эришиб бўлмайди» — ИИВ матбуот котиби

«Автомобиль ойнасига парда илишни тақиқлаш билан ҳурматга эришиб бўлмайди» — ИИВ матбуот котиби
YANGILIKLAR
16:59, 05 апрель 2020
97
0

Октябрь бошида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги автомобилларнинг орқа ён ойналарида парда ёки бошқа буюмлардан фойдаланишни тақиқлашни кўзда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини эълон қилган эди. Пайшанба куни Ахборот ва омавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев нима учун ИИВ пардаларга қарши чиқаётгани, ваҳоланки қонунчилик буни тўғридан-тўғри тақиқламаслиги ҳақида сўради. Аниқроғи, ЙҲХББ бўлинмалари ҳайдовчиларни пардадан фойдалангани учун жаримага тортиш тўғрисидаги ишлар бўйича судларда ютқазмоқда. Акмал Юнусов. "Газета.uz"да реклама ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи Акмал Юнусов судлар томонидан жарималар асоссиз деб топилаётганига қарамасдан ЙҲХББ позицияси ўзгармай қолишини маълум қилди. «Биз Бухоро шаҳар маъмурий судида ютқазганимиздан сўнг биз баёнот бердик. Бизнинг позициямиз ўша-ўша. Вилоят судида ҳам ютқаздик, бу табиий ҳолат. Фуқаролар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишади. Биз ҳам юқоридаги судларга [апелляция] топшириш ҳуқуқига эгамиз», — деди у. Хушнудбек Худойбердиев бу ҳолатни «ғайритабиий» деб атади. «Фуқаро ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиб судга мурожаат қилади, бунга бир неча ойларини йўқотади. Бухородаги ҳолат апрелда бўлган эди, суд қарори сентябрда чиқди. Бунга беш ой кетди. Бу ғайритабиий жараён», — деди у. Ҳуқушунос «ҳақиқат улар томонда» экан, у ҳолда нима сабабдан ИИВ орқа ён ойналарга парда илишни қонун йўли билан тақиқлаш учун тузатишлар лойиҳасини тайёрлаганини ҳам сўради. Акмал Юнусов амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар судларда нотўғри талқин этилаётгани, шу боисдан тушунмовчиликларга барҳам бериш учун ўзгартишлар киритиш режалаштирилаётганини маълум қилди. «Бу шунчаки лойиҳа, ҳали тасдиқлангани йўқ. Ҳозир муҳокамалар кетмоқда, аксарият изоҳлар салбий, биз буни биламиз. Айрим давлат органлари ҳам қарши чиқмоқда. Бу масала кўриб чиқилади», — деди ЙҲХББ матбуот хизмати раҳбари. «Газета.uz» мухбири орқа ён ойналарга парда илиш ЙТҲлар сонига таъсир кўрсатиши тўғрисида тадқиқотлар ўтказилдими, бу йўналишда статистик маълумотлар борми, дея савол берди. Акмал Юнусов аниқ статистик маълумотлар йўқ, дея жавоб берди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов фуқароларни ноқулай вазиятга солиб қўядиган бундай позиция билан аҳолининг ҳурматини қозониб бўлмаслигини таъкидлади. «Мен бу борада тегишли раҳбарлар билан гаплашдим… Бирор нарсага рухсат берилиши ва ниманинг тақиқланиши мантиқан тўғри эканини ҳамма тушунишини истарман. Тонировкага рухсат берилган… Баъзилар костюмни орқа ойнага осиб қўйиш мумкинми, деб сўрашади. Биз [орқа ён ойналарда парда ва бошқа нарсалардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги] талаб мутлақо мантиқсиз эканини тўғри тушунамиз. Бу лойиҳа, мен бу масала билан энди шуғуллана бошладим. Агар керак бўлса, биз раҳбариятга таклиф киритамиз: ким бунга қай даражада қизиади», — деди у. Шохрух Ғиясовнинг айтишича, Ички ишлар вазирлигининг мақсади одамлар учун энг қулай шароитларни яратишдир. «Аммо агар биз бу тақиқни талаб қилсак, биз ҳеч қандай натижага эриша олмаймиз», — деб огоҳлантирди у. Келгусида ИИВ қарор қабул қилишда бунинг фуқаролар ҳаётини қанчалик осонлаштиришидан келиб чиқади, дея ишонч билдирди матбуот котиби.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив