O‘zbekiston
yangiliklari

Avto oltmish oy компаниясига қарши жиноят иши қўзғатилди

Avto oltmish oy компаниясига қарши жиноят иши қўзғатилди
YANGILIKLAR
16:59, 05 апрель 2020
116
0

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан автомобилларни бўлиб-бўлиб тўлаш орқали сотиш фаолияти билан шуғулланувчи Avto oltimish oy компаниясининг мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди . Жиноят иши UzAuto Motors мурожаати асосида Жиноят кодексининг 188−1-моддаси 1-қисми, яъни пул маблағларини ва бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолиятини текшириш мақсадида қўзғатилган. Жиноят иши юзасидан олиб борилаётган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида фуқароларнинг мол-мулкини жиноий тажовуздан ҳимоялаш ва компания фаолиятининг шаффофлигини ўрганиш мақсадида, молия-хўжалик фаолияти ҳужжатли тафтишни ўтказиш йўли билан текширилади. "Газета.uz"да реклама ИИВнинг қайд этишича, тадбиркорлик субъектининг назорат кирим-чиқим операциялари назоратга олинади, лекин фаолияти тўхтатиб қўйилмайди. «Тафтиш якунига кўра, мазкур жамият мансабдор шахслари ва бошқаларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, жиноят иши бўйича якуний қарор қабул қилинади», — дейилади хабарда. Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестри маълумотларига кўра, Avto oltmish oy компанияси май ойида Тошкентнинг Олмазор туманида рўйхатга олинган. Унинг устав жамғармаси 525 млн сўмни ташкил этиб, фаолият тури — енгил автомобиллар ва енгил моторли транспорт воситаларини ижарага бериш ва лизинги.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив