O‘zbekiston
yangiliklari

Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг захира ҳажмлари белгиланди

Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг захира ҳажмлари белгиланди
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
122
0

«2019−2020 йилги қиш-баҳор мавсумида республика аҳолисини ва ижтимоий соҳа муассасаларини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори 2019 йилнинг 25 ноябрида қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди. Қарор билан 2019−2020 йилги қиш-баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришнинг прогноз ҳажмлари тасдиқланди. Унга кўра, 4 та асосий турдаги (картошка, пиёз, сабзи, гуруч) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг республика бўйича жами захира ҳажми 414 399 тонна этиб белгиланди. "Газета.uz"да реклама Шунингдек, ушбу маҳсулотларни захирага ғамлаш учун маҳсулот ишлаб чиқарувчилар, тайёрлов ташкилотлари ва ижтимоий соҳа муассасалари ўртасида истисно тариқасида тўғридан-тўғри контрактация шартномалари тузилади. Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январга қадар захирага қўйилган маҳсулотни ички истеъмол бозорига етказиб бериш ва савдо шохобчаларини жойлаштириш жадваллари ишлаб чиқилади. Бунда, маҳсулотлар республиканинг барча минтақалари, шу жумладан, тоғли ва бориш қийин бўлган ҳудудлари бўйича бир текис тақсимланади. Бюджет ташкилотлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларини харид қилишга чекланган нархлар ўрнатилади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив