O‘zbekiston
yangiliklari

Қашқадарёда 17 ёшли ўсмир осилган ҳолатда топилди

Қашқадарёда 17 ёшли ўсмир осилган ҳолатда топилди
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
121
0

6 декабрь куни эрта тонгда Қашқадарё вилояти Косон тумани «Бойғунди» маҳалласида 17 ёшли Б. Н. яшаш ҳовлисига ўрнатилган темир турникка осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар қилди. Ўсмирни акаси кўриб қолиб, сиртмоқни пичоқ ёрдамида кесади ва уни Косон тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ўлик ҳолатда олиб борган. Терговга қадар текшириш давомида вояга етмаган Б.Ннинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳодисаси юзасидан унинг отаси ва бошқа яқин қариндошлари билан суҳбатлашилганда, улар оиласида уруш-жанжал бўлмаганлиги, марҳум доимий равишда жисмоний тарбия билан шуғулланиб келишлиги, воқеа содир бўлган куни ҳам эрталаб югуриш машқини қилиб, турник томонга ўтиб кетганлиги, бир оздан сўнг, уни шу турникда осилган ҳолда топишганлигини билдиришган. "Газета.uz"да реклама Вояга етмаган Б.Н.нинг жасади кўздан кечирилганида, унинг танасида осишга хос жароҳатдан бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган. Ҳодиса бўйича Косон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив