O‘zbekiston
yangiliklari

Асаджон Хўжаев Алоқа бўйича давлат инспекциясига раҳбар бўлди

Асаджон Хўжаев Алоқа бўйича давлат инспекциясига раҳбар бўлди
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
119
0

Асаджон Озодбекович Хўжаев Ўзбекистон Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақдаги Ҳукумат қарори 13 ноябрь куни имзоланди, дея хабар берди Адлия вазирлиги матбуот хизмати. Асаджон Хўжаев (1970 йилда туғилган) — Тошкент электротехника алоқаси институти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (2001 йил) битирувчиси. Мутахассислиги — электроалоқа муҳандиси, иқтисодиёт магистри. 1995−2001 йилларда алоқа вазирлиги, Почта ва телекоммуникация марказий аппаратида ишлаган, 2001−2003 йилларда «Ўзбекистон почтаси» Давлат акционерлик компанияси бош директорининг биринчи ўринбосари, УЗИНФОCОМ Компютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази директорининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. "Газета.uz"да реклама 2003−2004 йилларда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши аппарати етакчи консултанти, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлиги лойиҳаси раҳбари ўринбосари бўлган. 2004−2011 йилларда Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори ўринбосари, 2011−2012 йилларда Интеллектуал мулк қўмитаси бош директори, 2012−2017 йилларда Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона директори сифатида фаолият кўрсатган. 2017 йил мартидан декабригача давлат маслаҳатчиси ўринбосари — Ўзбекистон президентининг матбуот котиби, 2017−2018 йилларда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлади. Тайинловга қадар — 2018 йил августидан — Ахборот ва оммавий коммуникацияларни ривжлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази директори эди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив