O‘zbekiston
yangiliklari

Қаршидаги маҳаллада ичимлик суви исроф бўлмоқда

Қаршидаги маҳаллада ичимлик суви исроф бўлмоқда
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
101
0

Қарши шаҳридаги «Нуристон» маҳалласининг 3-митти туманда жойлашган 9, 43, 7,8-сонли кўп қаватли уйлар атрофида 1 ойдан бери ичимлик суви қувури тешилганлиги сабабли исроф бўлмоқда. Ҳолат юзасидан «Nasafnews»нинг телеграм манзилига видео ва фотолар келиб тушди . Бундан ташқари йўлланган мурожаатда шундай дейилади: — Кўчамиздан ўтган қувур тешилганлиги сабабли, ҳар куни кечқурун сув келса йўллар кўлмакка айланиб қолади, — дейди Моҳира Қосимова. Ичимлик суви исроф бўлаётганига 1 ойга яқинлашди. Лекин ҳеч кимнинг бу муаммо билан иши йўқ. «Сувоқова» давлат унитар корхонаси Қарши шаҳар филиалининг 225 03 96 рақамига боғланиб муаммони айтдик. Лекин ҳамиша бир хил жавоб, «ишимиз жуда кўп, улгурмаяпмиз» дейишдан нарига ўтишмайди. «Nasafnews»нинг телеграм манзилига йўлланган видеоларда аҳоли «Шаҳарсувоқова»нинг масъулларини бепарволикда айблаган. — «Республика чиқсанг чиқ, қаерга борсанг бор, қўлингдан келганини қил» деб диспетчер телефонни ўчириб қўйди, — дейилади видеоларнинг бирида.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив