O‘zbekiston
yangiliklari

Қаршида фуқарога «соқолтой» деб мурожаат қилган ИИБ ходими лавозимидан четлатилди

Қаршида фуқарога «соқолтой» деб мурожаат қилган ИИБ ходими лавозимидан четлатилди
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
101
0

Охирги вақтларда ижтимоий тармоқларда «IIB xodimi soqol qo’ygan yigitni zo’rlik bilan bo’limga olib ketmoqda» сарлавҳали пост тарқатилмоқда. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди . Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг маълумотига кўра, хақиқатдан ҳам жорий йилнинг 31 октябрь куни Қашқадарё вилояти ИИБ Пост-патруль ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаси ходими сержант Х.Нормуродов белгиланган тақсимотга асосан Қарши шаҳридаги «Оқтепа файз барака» савдо мажмуаси (халқ орасида «Орзу бозори» деб номланади) ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хизматга жалб этилган. Хизмат жараёнида, савдо мажмуаси ҳудудида ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланганлигига гумон қилиб, Касби туманида яшовчи 1993 йилда туғилган Ф.Аҳадовни ҳуқуқбузарлик содир этмаслиги тўғрисида оғзаки равишда огоҳлантириб, ушбу жойни тарк этиши хақида талаб қўйган. Ўз навбатида Ф.Аҳадов ходимнинг сўзларига беписандлик қилганлиги оқибатида улар ўртасида тортишув юзага келган. Шундан сўнг Х.Нормуродов фуқарони шахсини аниқлаш мақсадида, уни, бозор ҳудудидаги таянч пунктига олиб бориш учун патруль автомашинасига миндирмоқчи бўлганида, Ф.Аҳадов қаршилик кўрсатган. Айнан мана шу ҳолат видеотасвирда акс эттирилган. "Газета.uz"да реклама Х.Нормуродов фуқаро Ф.Аҳадовни автомашинанинг ҳуқуқбузарларни олиб юриш учун мўлжалланган орқа қисмига миндириб, ички ишлар органлари таянч пунктига олиб борган. У ерда Х.Нормуродов Ф.Аҳадовнинг хатти-ҳаракатлари ноўринлигини, ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларига бўйсуниши унинг бурчи эканлигини тушунтирган, шундан сўнг Ф.Аҳадов Х.Нормуродовдан узр сўраб, бошқа бундай ҳолат қайтарилмаслигини таъкидлаган. Х.Нормуродов ўз навбатида фуқарони оғзаки огоҳлантириш билан чекланиб, ҳуқуқбузарлик ҳолатини хужжатлаштирмасдан Ф.Аҳадовга жавоб берганлиги маълум бўлди. Текширув жараёнида Х.Нормуродов фуқаро Ф.Аҳадовни исмини билмаганлиги сабабли, унинг соқол қўйиб олганлиги учун унга нисбатан «соқолтой» деб мурожаат қилганлиги, диний эътиқоди бўйича таҳқирлаш мазмунида бирор бир гап айтмаганлиги, фуқаро Ф.Аҳадов ҳам буни тасдиқлаётганлиги аниқланган. Хулосага кўра Х.Нормуродов фуқаролар билан мулоқот жараёнида касб маданиятини тамойилларини бузганлиги, ўзининг хатти-ҳаракатлари туфайли кенг жамоатчиликда ички ишлар органларининг фаолиятига нисбатан салбий фикр шаклланишига сабаб бўлганлигини инобатга олиб, интизомий жазо сифатида лавозимидан четлатилиб қуйи тизимга туширилган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив