O‘zbekiston
yangiliklari

Қаршида бир аёл беш эркак томонидан зўрланди

Қаршида бир аёл беш эркак томонидан зўрланди
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
98
0

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи беш фуқаро 26 ёшли аёлни зўрлаганликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ бирлашган таҳририятлари сайти хабар қилди. Октябрь кунларидан бирида кечаси тахминан 1:30 атрофида беш эркак (барчаси 30 ёшдан катта) аёл кишини мажбуран машинага ўтқазиб, кимсасиз ерга олиб борган ва уни зўрлаган. Барча гумондорлар қўлга олинди, уларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 118-модда 2-қисми (зўрлаш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Қайд этиш жоизки, «Постда» ҳодисада қисман жабрдийдани ҳам айблаган. «Ҳайратланарлиси эса, эътибор берган бўлсангиз, воқеа ярим тунда содир этилган. Ҳақли савол туғилади: ёш қизнинг шу пайтда сабабсиз кўчада юришига ота-онаси қандай йўл қўйиб берди экан», — деб ёзади газета.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив