O‘zbekiston
yangiliklari

Ҳарбий округ қўшинларида жанговор шайлик тўсатдан текширилди

Ҳарбий округ қўшинларида жанговор шайлик тўсатдан текширилди
YANGILIKLAR
17:09, 05 апрель 2020
103
0

Урганч гарнизонидаги ҳарбий қисмлардан бирида қўшинлар жанговар шайлиги тўсатдан текширувдан ўтди.Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди . Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ ушбу текширувнинг қўққисдан ўтишини таъминлади. Қўшинлар жанговар ва оператив тайёргарлигининг босқичларидан иборат бўлган тўсатдан текширув ҳар вақт сергак ҳарбий хизматчиларга жанговар-хизмат вазифаларни бажаришга халал бермади. Навбатчи бўлинмаларнинг тезкор ва аниқ ҳаракатлари ҳарбий хизматчиларнинг хизмат жойларига ўз вақтида етиб келишини ҳамда жанговор техникаларнинг қўллашга шайлигини таъминлади. "Газета.uz"да реклама Жанговор ва автомобиль техникаларни сақлаш паркида қисқа вақт ичида техникалар ўт олдирилиб, ўқув-жанговор вазифани бажариш учун шай ҳолатга келтирилди. Текширув жараёнида бўлинмаларнинг жанговар шайлиги, жипслиги ҳамда ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларнинг вазифаларни бажаришга тайёргарлиги баҳоланди. Шунингдек, тўсатдан текширув жараёнида бўлинмаларни юқори жанговор шайлик ҳолатига келтириш бўйича ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги томонидан шахсий таркиб билан машғулотларни ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив