O‘zbekiston
yangiliklari

Apple iPhone 7 смартфонини тақдим этди

Apple iPhone 7 смартфонини тақдим этди
YANGILIKLAR
15:19, 05 апрель 2020
126
0

РИА Новости — Apple компанияси чоршанба куни Сан-Францискода iOS 10 платформасидаги янги iPhone 7 ва iPhone 7 Plus смартфонларини тақдим этди. IPhone 7 ва iPhone 7 Plus қора, «кўмир каби қора», кумуш, тилла ва пушти тилла ранглардаги алюмин корпус билан қопланган. Сув ўтказмайдиган смартфон 2 мегапикселли такомиллаштирилган олд ва орқа камераларга эга бўлди. iPhone 7 Plus`га қўшимча равишда 12 мегапикселли бир жуфт орқа камера ўрнатилган. "Газета.uz"да реклама Янги смартфонларда қулоқчинлар учун одатий 3,5 миллиметрли порт мавжуд эмас. Овоз чиқариш сифатини яхшилаш учун компания қулоқчинларга рақамли уланиш — қувватлаш ускунаси чиқиш порти ёки симсиз Bluetooth технологиясини жорий этган. Жамланмадан одатий қулоқчинлардан фойдаланиш учун адаптер ҳам ўрин олган. Қурилманинг ташқи қиёфаси 2014 йили чиқарилган намунадан катта фарқ қилмайди. Стандарт модель 4,7 дюйм, Plus талқини 5,5 дйюмлик экранга эга. Смартфонлар ҳажми оширилган ички хотира — 32, 128 ва 256 Гб модуллар ва янада кучлироқ батареялар билан таъминланган. Янги қурилмаларга буюртмалар 9 сентябрдан қабул қилинади, етказиб бериш эса 28 та давлат: АҚШ, бир қатор Европа мамлакатлари, Хитой, Сингапур ва БААда 16 сентябрдан бошланади. Бир ҳафтадан сўнг эса яна 30 давлат: шарқий Европа мамлакатларида йўлга қўйилади. Apple янги симсиз қулоқчинлар ва Watch OS3 платформасидаги Apple Watch 2 соатларини ҳам намойиш қилди. Соатлар сув ўтказмайдиган бўлиб, 50 метр чуқурликда ҳам босимга бардош бера олади. Ички GPS навигация тизими, 911 қутқарув хизматига фавқулодда қўнғироқ қилиш каби янги вазифалар билан бойитилган. Соатлар корпуси алюмин, зангламас пўлат ва янги материал — керамикадан тайёрланган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив