O‘zbekiston
yangiliklari

Apple iPhone 6S ва iPhone 6S Plus смартфонларини намойиш қилди

Apple iPhone 6S ва iPhone 6S Plus смартфонларини намойиш қилди
YANGILIKLAR
15:02, 05 апрель 2020
141
0

РИА Новости — Apple компанияси 9 сентябрь куни Сан-Францискода iPhone 6S ва iPhone 6S Plus смартфонларини намойиш қилди. Янги қурилмалар тўртта рангда чиқарилади, мавжудларига «пушти тилларанг» ҳам қўшилди.«Эҳтимол улар олдингиларига ўхшаб кўринар, лекин биз ҳамма нарсани ўзгартирдик», — деди компания бош директори Тим Кук янги моделларни намойиш қилар экан. Сенсорли экраннинг янги 3D-Touch технологияси уни янада юқори аниқлик билан бошқариш имконини беради ва экран босим кучини аниқлай олади. Энди смартфон юзасидан бармоқни кўтариб олмай туриб ҳам менюнинг бир жойидан иккинчи жойига ўтиш мумкин. Янги А9 процессори олдингисидан 70 фоиз тез ишлайди. Биометрик сенсор ҳам янгиланди, Touch ID 2 тезроқ ва аниқроқ ишлайдиган бўлди. "Газета.uz"да реклама Смартфонларнинг камераси қоронғида ҳам расмга олади ва рангни ўта тиниқ узатиш билан ажралиб туради. У 4К тиниқлигида видеотасвир ҳам олиши мумкин. Энди нафақат асосий 12 мегапикселли камера, балки 5 мегапикселли олд камера ҳам чақмоқ билан таъминланди. Фотосуратларнинг Live Photo янги формати экранга бармоқ теккизилганда сурат олинган пайтдаги объектни ҳаракатланаётган ҳолатда кўриш имконини беради. Phone 6S билан iPhone 6S Plus 12 та мамлакатда 25 сентябрь куни, қолганларида эса йил охиригача сотувга чиқарилади. Янги iOS 9 операцион тизимини 16 сентябрдан бошлаб юклаб олиш мумкин. Apple компанияси ўша тадбирда Apple Watch электрон соатининг янги «тиббий» илова дастури, экраннинг диагонал ўлчами 12,9 дюймлик (32 см) iPad Pro профессионал планшет компьютерини (Pencil стилуси билан), шунингдек, Apple TV телевизорга қўшимча қурилмани ҳам намойиш қилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив