O‘zbekiston
yangiliklari

АОКА — ҳоким ва Kun.uz ўртасида ярашувга эришилгани тўғрисида

АОКА — ҳоким ва Kun.uz ўртасида ярашувга эришилгани тўғрисида
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
119
0

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Kun.uz нашри ўртасидаги вазият юзасидан баёнот берди. «Мазкур низонинг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар томонидан фаол тарзда муҳокама қилиниши, бунга Бош прокуратура, Журналистлар ижодий уюшмаси, Адлия вазирлиги ва сиёсий партияларнинг тезкор муносабат билдириши мамлакатимизда жамоатчилик назоратининг кучи тобора ортаётгани, жамиятда демокартик ўсишнинг шаклланаётгани, ОАВнинг босқичма-босқич «тўртинчи ҳокимият»га айланаётгани, республикамизнинг очиқлик сари дадил одимлаётганидан далолат беради», — дейилади АОКА баёнотида. «Вазиятни янада чигаллаштиришга йўл қўймаслик учун, шунингдек, Kun.uz таҳририяти илтимосини инобатга олган ҳолда, Агентлик блогерлар ва журналистларни шаҳар ҳокимининг ушбу нашр жамоаси билан учрашуви натижаларини ҳисобга олишга ва бундан кейин бу мавзуни бўрттирмасликка чақиради». "Газета.uz"да реклама Айни вақтда АОКА тегишли давлат идоралари томонидан ушбу масалани ўрганиш ишлари охирига етказилши ва ва унга тўлақонли ҳуқуқий баҳо берилишига ишонч билдирди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив