O‘zbekiston
yangiliklari

«Андижоннефть» компаниясида 12,8 млрд сўмлик ўғирлик ҳолатлари аниқланди

«Андижоннефть» компаниясида 12,8 млрд сўмлик ўғирлик ҳолатлари аниқланди
YANGILIKLAR
17:00, 05 апрель 2020
112
0

Андижон вилояти прокуратураси «Андижоннефть» акционерлик жамиятида нефть хом ашёсининг ўғирланиши ва талон-тарож қилиниши бўйича жиноят иши қўзғатди. «Ўзнефтгазинспекция» мутахассислари компания фаолиятини текшириб, 12,8 млрд сўмлик 153 минг тонна хом ашёнинг етишмаётгани, ўғирлангани ва талон-тарож қилинганини аниқлади, дея хабар қилди инспекция матбуот хизмати «Газета.uz»га. Хусусан, нефт конларида инвентаризация қилиш жараёнида хом ашёни йиғиш, тайёрлаш ва тарқатиш цехларида 254,5 млн сўм миқдоридаги 310,2 тонна ортиқча, 22,7 млн сўмлик 42 тонна етишмаётган, 479,6 млн сўмлик ҳисобга олинмасдан қазиб олинган 795,8 тонна хом ашё аниқланган. Шунингдек, сохта ҳужжатлар расмийлаштирилиши натижасида 2,5 млрд сўмлик 3487 тонна хом ашёнинг етишмовчилиги, 70,8 млн сўмлик 95,9 тонналик яшириб қўйилган ортиқча маҳсулотлар мавжудлиги маълум бўлди. Ҳисоботларга ,3 млрд сўм қўшиб ёзилгани, дастлабки ҳужжатларни расмийлаштирмасдан 1,7 млрд сўмлик 2947 тонна нефт ҳисобдан чиқариб ташлангани аниқланди. «Ўзнефтгазинспекция» маълумотларига кўра, инвентариация вақтида фақатгина июнь-сентябрь ойининг ўзида 1,8 млрд сўмдан зиёд қийматли 1356 тонна ҳажмидаги ўғирлик, талон-тарож, қўшиб ёзиш, етишмовчилик ҳолатлари аниқланган. "Газета.uz"да реклама Текширув натижалари Андижон вилояти прокуратурасига тақдим этилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив