O‘zbekiston
yangiliklari

Андижонда газ портлаши оқибатида она ва ўғил жароҳатланди

Андижонда газ портлаши оқибатида она ва ўғил жароҳатланди
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
105
0

20 ноябрь куни кеч соат 2:30 лар атрофида Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани, «Шоҳгузар» МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Хасанбой Эсонов хонадонида газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш билан боғлиқ фалокат содир бўлди. «Ҳудудгазтаъминот» матбуот хизматининг хабар қилишича, мазкур чақнаш натижасида, Х.Эсоновнинг турмуш ўртоғи С.Эсонова 5 фоиз, 2001 йилда туғилган ўғли О.Мусурмонқулов эса 45 фоиз тана қисмининг куйиши оқибатида касалхонага ётқизилган. Андижон" МЧЖ ва тегишли идоралар томонидан ўрганилганда, фуқаро Х.Эсонов хонадонига қўлбола (юмалоқ шаклдаги) иситиш мосламаси ўрнатиб, унга 1,5 метрлик велосипед резина камераси улаб фойдаланиши ҳамда резина шлангнинг емирилиши оқибатида, сизиб чиққан газ хидини сезмасдан электр чироқни ёқиб юбориши оқибатида келиб чиққани аниқланди. "Газета.uz"да реклама Ҳозирда воқеа юзасидан туман прокуратураси ва ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. «Ҳудудгазтаъминот» газ истеъмолчиларини огоҳ бўлиш, хонадонларидаги мавжуд барча газ ускуналаридан йўриқнома талаблари ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилган ҳолда фойдаланиш ҳамда техник носозлик кузатилганда дарҳол газ таъминоти корхоналарига 104, 1104, 71 200−08−04 рақамлари орқали мурожаат этишга чақирди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив