O‘zbekiston
yangiliklari

Андижонда бўш вагонлар рельслардан чиқиб кетди

Андижонда бўш вагонлар рельслардан чиқиб кетди
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
113
0

12 декабрь куни 07:30 да Андижон вилоятидаги Пайтуг станциясидаги шохобча йўлида 13 та вагоннинг (6 та бўш ва 7 та юкланган) қочиш ҳолати содир бўлди, натижада учта вагон боши берк йўлига чиқиб, иккита бўш вагон изидан чиқиб кетди, дея хабар қилди «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати. Дастлабки тахминларга кўра, бириктирилган вагонлар бўшатилган вақтида улар йўл қиялик бўлгани сабабли боши берк йўл томонга ҳаракатланиб кетган. ИИВнинг аниқлик киритишича, вагонлар ғилдираклари остига тормон тиргаклари қўйиб чиқилмаган, натижада бўш вагонлардан бири темир йўлнинг чап томонига ағнаган, бошқасининг олд ғилдираклари рельслардан чиқиб қолган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмади. Ҳолат юзасидан ҳозирда хизмат текшируви олиб борилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив