O‘zbekiston
yangiliklari

Андижон вилоятидаги ўзгаришлар ҳақида шеър ёзган шоирга Nexia совға қилинди

Андижон вилоятидаги ўзгаришлар ҳақида шеър ёзган шоирга Nexia совға қилинди
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
107
0

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов шоир Шарофиддин Болтабоевга юртни мадҳ этувчи шеърлари учун Nexia автомобилини совға қилди, дея хабар қилди вилоят маъмурияти матбуот хизмати. Топшириш маросими ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимларининг касб байрами куни доирасида бўлиб ўтди. «Ижтимоий тармоқларда вилоят ҳокими томонидан теримчиларга бўлаётган рағбатни кўриб юрагим тошиб кетди. Ўзимиз ҳам пахтанинг ичида ўсганмиз, болаликни қўмсаб, ҳам дам олишни режа қилдим. Шу боис пахта териб, пахтакорларга ҳорманг дейиш мақсадида ва, ўзимча, ҳокимдан машина олишни яхши ният қилиб, Андижон томон йўлга чиқдим. Фарзандларим „Шанба ва якшанба кунлари биз ҳам сизга пахта теришда ёрдам берамиз“, деб мени руҳлантиришди. Уч кун туманларда бўлиб, пахта тердим. Шеърлар ўқиб, пахтакорлар билан суҳбатлар қурдим», — дея шоирнинг сўзларини эълон қилди Daryo.uz. Унинг сўзларига кўра, етти йил аввал, Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон вилоятига ҳоким бўлганида, Мустақиллик байрами учун шеър ёзиб берган ва у қўшиқ бўлган. Шундан буён вилоятдаги байрамлар учун шеърлар ёзиб келади. «Машина берилишидан уч кун аввал вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов мени қабулига чақириб, ўтган етти йил ичида Андижонда бўлаётган ўзгаришлар ҳақида зўр қўшиқ учун яхши шеър ёзиб беришимни сўради», — дейди Шарофиддин Болтабоев. Шоир Facebook-саҳифасида ўзининг пахта кампаниясига бағишланган шеърларини эълон қилди. Қўрғонтепа тумани ҳокимияти ҳам унинг шеъридан баъзи сатрларни келтириб ўтди: "Газета.uz"да реклама Шахди ўткир қиличдан, Шуҳрат Қўшақбоевичдан, «Равон» олгим келаяпти, Пахта тергим келаяпти! Туман маъмурияти хабарида қайд этилишича, Шарофиддин Болтабоев Андижон вилояти пахта терими режасини бажармагунча Тошкентга қайтмоқчи эмас. Аввалроқ Шуҳрат Абдураҳмонов турмуш ўртоғи билан тўрт кун ичида 2,5 тонна пахта терган Қўрғонтепа туманида истиқомат қилувчи аёл Ирода Каримовага Nexia автомобили совға қилган эди. Унга қадар эса бир кунда 500 кг (бошқа маълумотларга кўра 300кг) пахта терган аёлга Spark калитларини топширган эди. Интернет фойдаланувчилари янгиликка ўзларининг ҳазиломуз шеърлари билан жавоб қайтарди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив