O‘zbekiston
yangiliklari

«Қамчиқ» довонида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди

«Қамчиқ» довонида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
124
0

21 декабрь куни А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлида қор кўчкиси хавфи мавжуд бўлганлиги боис автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати Гидрометеоролигия хизмати маркази маълумотларига таяниб хабар қилди . Айни вақтда Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчиларни қабул қилиш бўйича барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. «Қамчиқ» довонидан ўтишга улгурмаган автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчиларни Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманидаги мавжуд умумовқатланиш шохобчаларига жойлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Улар учун барча шароитлар (иссиқ овқат, ичимлик суви, дам олиш жойлари) яратилган, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, қор қатлами йиғиладиган жойлар ҳолати мустаҳкам эмас, қор кўчиш хавфи мавжуд. «Қамчиқ» довони бўйича қўшимча маълумотлар кун давомида бериб борилади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив