O‘zbekiston
yangiliklari

Амалдорлар давлат тилида иш юритиш бўйича ўқитилади

Амалдорлар давлат тилида иш юритиш бўйича ўқитилади
YANGILIKLAR
17:12, 05 апрель 2020
98
0

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузурида Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ташкил этилади. Бу ҳукуматнинг 3 мартдаги қарорида кўзда тутилган, дея хабар қилди Ўзбекистон Адлия вазирлиги. Давлат хизматчилари ва аҳолининг нутқ маданияти ҳамда нотиқлик маҳоратини ошириш, давлат тилида иш юритиш бўйича курслар ташкил этиш марказнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмаларида вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар ва хўжалик бирлашмалари ходимлари пулли шартнома асосида ўқитилади. "Газета.uz"да реклама Ишдан ажралган ҳолда таълим олаётган тингловчиларнинг асосий иш жойидаги лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб: давлат университетлари ва педагогика институтларида ўзбек тили ва адабиёти бакалавриат йўналишида сиртқи ва кечки таълим шакли ташкил этилади; университетда"Синхрон таржима" ва «Компьютер лингвистикаси» магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади. Шунингдек, 2020 йилдан бошлаб «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендияси танловларини ўтказишда ўзбек тили методикаси соҳаси инобатга олинади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив