O‘zbekiston
yangiliklari

Алишер Абдуалиев инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари этиб тайинланди

Алишер Абдуалиев инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари этиб тайинланди
YANGILIKLAR
16:41, 05 апрель 2020
95
0

Алишер Хабибуллаевич Абдуалиев Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар қилди «Газета.uz"нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси. Тайинловга қадар — январдан — у ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. Алишер Абдуалиев (1965 й. т.) Тошкент давлат университетининг фалсафа-иқтисодиёт факультетини (1989) ва Ўзбекистон Миллий университетининг ҳуқуқшунослик факультетини (2005) тамомлаган. Турли йилларда у Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти, Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича йиғма ҳисобот-таҳлил департаменти ҳамда Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича йиғма ахборот-таҳлил департаментларида фаолият кўрсатган. Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси бўлим бошлиғи (2008−2012) ҳамда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси лавозимларида меҳнат қилган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив