O‘zbekiston
yangiliklari

Акушерлик ва гинекология тиббиёт марказида 15,3 млрд сўмлик маблағлар талон-тарож қилингани аниқланди

Акушерлик ва гинекология тиббиёт марказида 15,3 млрд сўмлик маблағлар талон-тарож қилингани аниқланди
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
116
0

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида 15,3 млрд сўмлик маблағлар талон-тарож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди . Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан тиббиёт марказида ўтказилган терговга қадар текширувда марказнинг мансабдор ва моддий жавобгар шахслари 2018 ва жорий йилнинг ўтган даврида марказнинг жами 15,3 млрд сўм пул маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланди. Улар «Давр банк»нинг Юнусобод филиали, «Ипак йўли» банкининг Мирзо Улуғбек филиали ходимлари ҳамда «T.S», «S.F» МЧЖлари мансабдор шахслари, «X.U» ва «S.P.» хусусий корхоналари раҳбарлари билан ноқонуний даромад орттириш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктирган. "Газета.uz"да реклама Ҳозирда «Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази» мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив